Мавсумий грипп: эмланиш ва оддий эҳтиёт чоралари
Куз-қиш мавсумида гриппдан ҳимояланишнинг энг ишончли йўли — эмланиш.

Грипп айниқса кексалар, ҳомиладор аёллар, кичик ёшдаги болалар ва сурункали касаллиги бор кишилар учун хавфли. Эмланиш ҳақида оилавий шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Қўлни тез-тез ювинг, хонани шамоллатинг, иситма кўтарилса ишга ёки мактабга борманг ва шифокорга мурожаат қилинг.
МанбаТошлоқ туман тиббиёт бирлашмасиhttps://fvtoshloqttb.uz/uzc/news/mavsumiy-gripp-va-emlash+998 73 238 44 29